20:15 / 19.06.2021
2 243

Ажрашган оилалар яраштирилди


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрь кунидаги “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6118-Фармонида белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида Бюронинг Хоразм вилоят ҳудудий бўлимларида томонидан ажрашга оилаларни тиклаши, вояга етмаган фарзандларнинг баркамол тарбия топиши, ажрашган оилалар сонининг камайтириш юзасидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Ҳусусан, Бюронинг Гурлан тумани бўлими иш юритувида бўлган фуқаролик ишлари бўйича Шовот туманлараро судининг 18.11.2019 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор М.Худайбергановдан ундирувчи фуқаро С.Бабажанованинг фойдасига 3 нафар вояга етмаган фарзандлари вояга етгунига қадар алимент ундириш тўғрсидаги ижро ҳужжати мавжуд бўлган.

Давлат ижрочиси томонидан олиб борилган тўғри ҳуқуқий тушунтириш тадбирларидан сўнг уларнинг оиласи яраштирилиб, эндиликда бирга яшаб ҳаёт кечиришмоқда. Оддийгина айтганда, қарздорнинг оиласини тиклаши, вояга етмаган фарзанднинг баркамол тарбия топиши, ажрашган оилалар сонининг камайишига эришилди.

Бундан ташқари, бўлим ходимлари томонидан қарздор М.Худайбергановдан ундирувчи фуқаро С.Бабажанованинг фойдасига 2 нафар вояга етмаган фарзандлари вояга етгунига қадар алимент ундириш тўғрсидаги ижро ҳужжати бўйича ҳам тарафлар ярашувига эришилди. Эндиликдан ушбу оиларнинг 5 нафар фарзандлари бағри бутун бўлиб, меҳрга тўлиб улғаяди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ажрашган оилалар яраштирилди