12:18 / 21.06.2021
1 003

Ўқишга киритиб кўйиш эвазига 6 000 АҚШ доллар олган ўқитувчи қўлга олинди

Ўқишга киритиб кўйиш эвазига 6 000 АҚШ доллар олган ўқитувчи қўлга олинди

Фуқароларни Чирчиқ давлат педагогика институти ёки Тошкент давлат педагогика университетига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган ўқитувчи ушланди.

Ҳуқуқни мухофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Чирчиқ давлат педагогика институти ўқитувчиси Ш.Э. фуқаро Б.Т. ва Э.Ж.ларни ушбу институт ёки Тошкент давлат педагогика университетига танишлари орқали ўқишга киритиб қўйиш эвазига 6 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Жамият » Ўқишга киритиб кўйиш эвазига 6 000 АҚШ доллар олган ўқитувчи қўлга олинди