12:30 / 23.06.2021
1 485

МИБ ходимлари ўртасида шахмат мусобақаси ўтказилди


Андижонда Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси, шаҳар ва туманлар бўлимлари ходимлари ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, уларни жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишга жалб этиш мақсадида “Соғлом турмуш тарзи фаровон ҳаёт асоси” шиори остида турли-туман спорт мусобақалари ташкил этилмоқда.

Кеча Бюронинг вилоят бошқармаси ходимлари ўртасида ақл гимнастикаси бўлмиш шахмат бўйича мусобақа ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 14 январдаги “Шахматни янада ривожлантириш ва оммавийлаштириш ҳамда шахматчиларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилган мусобақада йигирмага яқин ходим иштирок этди.

Мазкур спорт мусобақаси кўтаринки ва ўзаро дўстлик руҳида ўтди ҳамда қизғин беллашувларга бой бўлди.
Тадбир сўнггида ғолиблар ва иштирокчилар тақдирланиб, уларга раҳбариятнинг эсдалик совғалари топширилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » МИБ ходимлари ўртасида шахмат мусобақаси ўтказилди