16:43 / 25.06.2021
1 952

Тошкент вилоятида қалбаки 1 100 долларни 500 долларга сотаётган фуқаро ушланди


Тошкент вилояти Нурафшон шаҳрида қалбаки валюта қимматликларининг муомалага киритилишининг олди олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар берди.

Қайд қилинишича, Департаментнинг Нурафшон шаҳар бўлими томонидан қалбаки валюта қимматликларининг муомалага киритилишининг олдини олиш мақсадида, ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Унда фуқаро Н.С. ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, бошқа бир фуқарога қалбаки 1 100 АҚШ долларини 500 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент вилоятида қалбаки 1 100 долларни 500 долларга сотаётган фуқаро ушланди

Жамият янгиликлари