20:25 / 25.06.2021
5 260

Диққат! 28 июндан карантин қоидалари яна кучайтирилмоқда


Тошкент шаҳри «қизил», Самарқанд ва Тошкент вилояти «сариқ» ҳудуд этиб белгиланди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар қилди.

Коронавирус инфекцияси тарқалиш ҳолатининг ҳудудлар кесимидаги таҳлили, касаллик аниқланган беморларнинг соғайиш динамикаси ҳолатидан келиб чиқиб, ҳудудларни «яшил», «сариқ» ва «қизил» тоифаларга ажратиш тартибига мувофиқ:
  • «қизил» тоифадаги ҳудудга – Тошкент шаҳри;
  • «сариқ» тоифадаги ҳудудларга – Самарқанд ва Тошкент вилоятлари кириши белгиланди.
Таъкидланишича, ҳудудларни тоифаларга ажратиш ва кенг жамоатчиликка етказиш бўйича Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати масъул ҳисобланади ва ушбу хизмат эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, тартиб асосида ўзгариш бўлган ҳудудлар тўғрисидаги маълумотларни доимий равишда кенг жамоатчиликка эълон қилиб боради.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 28 июндан карантин чекловлари кучайтирилади. Тошкент шаҳрига 28 июндан транспорт воситалари киришига ҳамда кўнгилочар ва овқатланиш объектлари фаолиятига чекловлар ўрнатилади.

Бундан ташқари, Тошкентда 18 ёшдан ошганлар 28 июндан коронавирусга қарши оммавий эмланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Диққат! 28 июндан карантин қоидалари яна кучайтирилмоқда