19:30 / 25.06.2021
1 740

Масжидларда кунлик ва жума намозларини очиқ ҳавода ташкил қилиш тавсия этилди


Cоғлиқни сақлаш вазирлиги ибодат амалларини очиқ ҳавода ташкил этиш тавсия қилиниши ҳақида хабар берди.
Юртимиздаги мавжуд эпидемиологик ҳолатдан келиб чиқиб, масъул идораларнинг таклифлари инобатга олинган ҳолда Республика махсус комиссияси томонидан:
  • кунлик ва жума намозлари фақат масжиднинг очиқ ҳаводаги майдонлари (очиқ айвонлар, масжид ҳовлиси, масжидга туташ ички кўчалар)да тиббий ниқобда ва оралиқ масофани сақлаган ҳолда ташкил этилиши;
  • 65 ёш ва ундан катта ёшдаги фуқаролар ҳамда сурункали касаллиги мавжуд шахсларга диний тадбирларни имкон қадар уй шароитида амалга ошириш;
  • Республикада фаолият юритаётган бошқа диний конфессияларга мансуб диний ташкилотларда ҳам жамоавий ибодатларни юқоридаги тартиблар асосида амалга ошириш тавсия этилди.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг мартида Ўзбекистонда коронавирус пандемиясининг биринчи тўлқини бошлангач, масжидларда жамоат намозлари тўхтатилганди.

8 июнга келиб, мамлакатда биринчи қатъий карантин юмшатилиши асносида фақат «яшил» ҳудудлардаги масжидлар очилишига рухсат берилди ва жамоат намозлари илк марта ижтимоий масофа сақланган ҳолда ўқилди.

10 июлдан мамлакатда иккинчи қатъий карантин бошланиб, чекловлар август ўртасига келганда юмшатилди ва 17 августдан масжидлар яна очилди. Шу билан бирга, коронавирус хавфи туфайли жума намозлари адо этилишига рухсат бериш кейинроққа қолдирилди.
Кўп ўтмай, 1 сентябрь куни Республика махсус комиссияси жума намозларини энди масжидларда ўқиш мумкинлигини эълон қилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Масжидларда кунлик ва жума намозларини очиқ ҳавода ташкил қилиш тавсия этилди