20:44 / 26.06.2021
15 772

Россия Ўзбекистонга СССР НКВДнинг республикадаги фаолияти тўғрисидаги ҳужжатларни топширди

“Росгвардия” томонидан топширилган барча материаллар Ўзбекистон Миллий гвардияси музейи экспозициясини тўлдиради.
Ўзбекистон Миллий гвардияси қўмондони Рустам Жўраев ва “Росгвардия” бошлиғи Виктор Золотов амалий учрашув ўтказди, унда ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди ва келгуси ўзаро ҳамкорлик истиқболлари белгилаб олинди.

Золотов ҳамкасбига Иккинчи жаҳон уруши даврида СССР НКВДнинг Ўзбекистон ҳудудидаги фаолияти тўғрисида фото ва видео материаллар, тарихий маълумотлар, очерклар дипломатик каналлар орқали топширилиши тўғрисида айтди, деб хабар берди Россия маҳкамаси матбуот хизмати. Ушбу материалларнинг барчаси Ўзбекистон Миллий гвардияси музейи экспозициясини тўлдиради.

Кучишлатар тузилмалар бошлиқлари аксилтеррор машғулотларини ташкил этиш бўйича ишларни кучайтиришга, ходимларни тайёрлаш ва хавфсизлик фаолияти соҳасида тажриба алмашиш учун делегацияларнинг ўзаро ташрифларини фаоллаштиришга келишиб олди. Бироқ, ушбу режалар иккала мамлакатда санитария-эпидемиологик ҳолат барқарорлашгандан кейингина амалга оширилиши мумкин.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият