09:00 / 27.06.2021
1 954

Алимент тўлови қарздорни жазодан қутқарди


Фуқаролик ишлари бўйича Юқоричирчиқ туманлараро судининг 14.03.2017 йилдаги ижро варақасига асосан, қарздор У.Аброровдан ундирувчи З.Абророва фойдасига икки нафар вояга етмаган фарзандлари моддий таъминоти учун барча топган даромадининг 1/3 қисми яъни (33%) миқдорида алимент ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Паркент тумани бўлими иш юритувига 10.04.2017 йилда келиб тушган ва ижро ишини юритиш ҳақида қарор қабул қилинган.

Мазкур ижро ҳужжати бўйича олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздор У.Аброров алимент қарздорлигини тўлашлиги ҳақида давлат ижрочилари томонидан бир неча маротаба огоҳлантирилганлигига қарамасдан қарздор ўзининг оталик мажбриятини бажармасдан вояга етмаган фарзандлари моддий таъминоти учун алимент пулларини тўлашдан бўйин товлаб келган.

Мажбурий ижро ҳаракатлари двавомида қарздорнинг алимент қарздорлиги қайта ҳисобланганда 01.06.2021 йил ҳолатига 19.434.534 сўмни ташкил этиши аниқланди, ушбу алимент қарздорлигини тўлашдан бўйин тавлаганлиги учун қарздорга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-4-моддасига асосан маъмурий баённома тузилиб, жавобгарлик масаласини ҳал этишлик учун туман судига олиб чиқиш жараёнида қарздор ҳисоб китоб натижасига кўра аниқланган алимент қарздорлигини тўлиқ тўлашлигини билдирди.

Юқоридаги алимент қарздорлиги  қарздор У.Аброровдан нақд пул кўринишида тўлиқ ундирилиб, ундирувчи З.Аброровага тилхат асосида топширилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Алимент тўлови қарздорни жазодан қутқарди