15:53 / 28.06.2021
2 846

Тошкентда ёнғин бўлаётган уйдаги аёл ўзини тўртинчи қаватдан ташлади


Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманидаги кўп қаватли уйларнинг бирида ёнғин келиб чиққани боис, аёл ўзини тўртинчи қаватдан ташлаб юборгани акс этган видео тарқалди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотига кўра, хонадондаги мебел жиҳозида (4 кв.м.) ёнғин келиб чиққан. Натижада, меҳмонга келган фуқаро С.А. уйнинг орқа томонидаги деразага чиқади. ФВВ ходимлари томонидан автонарвон ёрдамида қутқарув ишлари амалга оширилаётган вақтда аёлнинг қўллари толиқиб, тўртинчи қаватдан ўзини ташлайди.

Фуқарога биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, шифохонага етказилди. Жабрланган фуқаро травматология бўлимига олиб борилганда, у маст ҳолда бўлганлиги маълум бўлди. Ҳодиса оқибатида С.А.га жиддий жароҳат етмаган. Ҳозирда унинг аҳволи ўнгланмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда ёнғин бўлаётган уйдаги аёл ўзини тўртинчи қаватдан ташлади