16:30 / 28.06.2021
2 647

Вазирлик пойтахтга кириш чеклови бўйича баёнот билан чиқди


Тошкент шаҳрига қўшни вилоятлардан кириш бўйича ўрнатилган чеклов тез орада бекор қилиниши кутилаётгани ҳақида хабар берилганди. ИИВ бу масала юзасидан баёнот билан чиқди.

«Ўзбекистон Республикаси Махсус комиссиясининг Тошкент шаҳрига кириш-чиқиш бўйича расмий чекловлари билан боғлиқ ўзгаришлар фақатгина расмий манбалар орқали эълон қилинади. Расмий бўлмаган маълумотларни тарқатмаслигингизни сўраймиз»,— дейилади ИИВ баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, Махсус комиссия қарори билан 28 июлдан 12 июлгача янги чекловлар жорий этилганди. Унга кўра, Тошкентдан вилоятларга транспорт қатнови чекланмоқда.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият