21:26 / 28.06.2021
1 308

Қўшни қизчага уйқу дори бериб, қулоғидаги зиракни ечиб олган фуқаро қўлга олинди

Қўшни қизчага уйқу дори бериб, қулоғидаги зиракни ечиб олган фуқаро қўлга олинди
Денов туманида ўқувчи қиз қўшни қизчага уйқу дори бериб, қулоғидаги зиракни ечиб олди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.


Денов туманида 2021 йилнинг 26 май куни тумани бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги Тергов бўлимининг хабарига кўра, 25 май куни соат 09.30 ларда, туманнинг «Водий» маҳалласида ижарада яшовчи, тумандаги мактаб ўқувчиси, вояга етмаган М.Азиза, кўчада ўйнаб юрган қўшниси, вояга етмаган 4 ёшли Л.Муҳаррамхонни кўриб, уни яшаш уйига олиб киради.

Сўнг унга 4 дона уйқу таблеткаларини ярим пиёла сувга эритиб бериб, қизчанинг ухлаб қолганлигидан фойдаланиб, унинг қулоғида бўлган 1 жуфт 700.000 (етти юз минг) сўмлик тилла сирғаларини ечиб олади.

26 май куни вояга етмаган М.Азизага нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисм билан жиноят иши қўзғатилган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Жамият » Қўшни қизчага уйқу дори бериб, қулоғидаги зиракни ечиб олган фуқаро қўлга олинди