22:27 / 28.06.2021
4 316

Президент матбуот котиби: Афғонистон ҳарбийлари яна Ўзбекистон чегарасидан ўтишди


Фото: Президент матбуот хизмати
Бугун, 28 июнь куни бўлиб ўтган брифингда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов Ўзбекистон чегарасини афғон ҳарбийлари яна бир неча бор кесиб ўтганини маълум қилди.

Хабарларга кўра, чегарани кесиб ўтишга бўлган сўнгги уриниш 26 июнь куни кузатилган. Суриштирув ва тергов ҳаракатларидан сўнг улар Афғонистонга қайтариб юборилган.

22 июнь куни Толибон ҳаракати жангарилари Aфғонистон билан Тожикистон ўртасидаги асосий чегара пунктини эгаллаб олгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Ўзбекистон ТИВ Афғонистон билан чегарадаги вазият бўйича баёнот берганди. Унда 23 июнь куни 53 нафар афғон чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари ва маҳаллий қуролли гуруҳлар Шўртепа тумани ҳудудидан Ўзбекистонга ўтгани маълум қилинганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Президент матбуот котиби: Афғонистон ҳарбийлари яна Ўзбекистон чегарасидан ўтишди