Фото: Скриншот
Бугун ижтимоий тармоқда тарқалган «Бизга келган видеога кўра Хатирчида машиналарни тўхташ мумкин эмас жойга тўхтаганини юбориб пул ишлаган одамни ушлашганини айтилмоқда»номли видеога Навоий вилояти ИИБ расмий муносабат билдиради.
2021 йил 29 июнь куни Навоий вилояти Хатирчи тумани марказида Хатирчи тумани «Кўксарой» МФЙда яшовчи Ш.А. ҳамда Хатирчи тумани «Кўксарой» МФЙда яшовчи С.О. моддий манфаат илинжида туман марказида таксичилик билан шуғулланувчи шахсларнинг автомашиналарининг давлат рақамларини яширин равишда суратга олиб, интернет ижтимоий тармоғига жойлаштириш мақсадида автомашиналарни йўл четида турган вақтида суратга тушириш билан шуғулланиб юришган вақтларида туман марказида таксичилик билан шуғулланувчи бир неча нафар шахслар уларни кўриб, улардан нима сабабдан суратга тушириб юрганлигини, бунинг учун уларга жарима белгиланаётганлигини маьлум қилишган вақтларида улар машиналарининг давлат рақамларини суратга туширишмаганлигини айтиб, қилган ишидан бўйин товлаганидан сўнг ушбу шахсларни туман марказида таксичилик билан шуғулланиб юрган шахслар уриб дўппослаб, суратга олган телефон аппаратларини тортиб олишиб, бошқариб юрган оқ рангли спарк русумли 85 Q 127 GA давлат рақамли автомашинанинг «банферларига, ойналарига, кузов қисмларига» моддий зарар етказган.
Олиб борилган тезкор тадбир давомида ушбу шахсларнинг барчаси туман ИИБ биносига олиб келиниб, шахсига аниқлик киритилиб, бармоқ излари олиниб, ҳолат юзасидан батафсил тушунтириш хатлари олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан Хатирчи туман ИИБ томонидан суриштирув ишлари давом эттирилмоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди