15:40 / 30.06.2021
4 268

Бир неча кун корхонани «шилган» бешовлон қўлга тушди

Бир неча кун корхонани «шилган» бешовлон қўлга тушди

Фото: ИИВ
Маълум бўлишича, 2021 йил 21 июнь куни Тошкент вилояти ИИББ 2-минтақавий ҳудуд пост-патруль хизмати ходимлари Жасур Мадалиев ва Отабек Бегимовлар Олмалиқ шаҳри 5-даҳа ҳудудида тунги хизматни ўтаётган вақтида шу ҳудудда турган Nexia автомашинасидаги 5 нафар шахс уларнинг эътиборини тортган. Ходимлар ушбу шахслардан нима мақсадда бу ерда турганликлари ва ўзларини таништиришларини сўраган.

Улар эса ўзларини 1991 йилда туғилган Баҳодир Қ., 1991 йилда туғилган Суннатулла А., 1994 йил туғилган Муҳриддин М., 1983 йилда туғилган Акмал Н. ва 1992 йилда туғилган Рўзимат Т. деб таништирган ва уларнинг икки нафари Пискент туманида жойлашган қўшма корхонада ишлашини маълум қилган.

Ўтказилган суҳбат ва суруштирув давомида автомашина юкхонасида корхонадан яширин равишда олиб чиқилган 2 дона редуктор ва 2 дона генератор борлиги аниқланди ва тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ИИБга олиб келинди.

Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати берган маълумотга кўра, улар ўтган 20 кун мобайнида корхона биносидан жами 61 млн сўмлик турли ускуналарни (4 дона 17 млн 172 минг сўмлик двигатель, 2 дона 11 млн 448 минг сўмлик редуктор, 2 дона 2 млн 692 минг сўмлик хавфсизлик машинаси, 3 дона 29 млн 733 минг сўмлик катта-кичик пайвандлаш ускунасини) яширин равишда олиб чиқишган.

Мазкур ҳолат юзасидан ушланган шахсларга нисбатан Пискент туман ИИБ ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми «б,в,г» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Жамият » Бир неча кун корхонани «шилган» бешовлон қўлга тушди