1 865
Ўзбекистонда мактаб битирувчисига меҳнат бозорида талаб юқори бўлган камида битта касб ёки ҳунарни эгаллаш мажбурий бўлади
Ўзбекистонда мактабларнинг 10–11-синф ўқувчиларини меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касб ва ҳунарларга ўқитиш тизими йўлга қўйилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ёшлар ва талабалар форумида маълум қилди, дея хабар бермоқда Президент матбуот котиби.
«Хабарингиз бор, кейинги пайтларда келажагимиз эгалари билан ишлашнинг мутлақо янги тизими – ‘ёшлар дафтари’ ва ‘ёшлар дастурлари’ ҳаётга татбиқ этилмоқда. Олиб борилган амалий ишлар натижасида ўтган 8 ой мобайнида «ёшлар дафтари»га кирган 430 минг нафар йигит-қизнинг муаммоларини ҳал этиш учун 300 миллиард сўм маблағ йўналтирилди.
Жумладан, «темир дафтар»даги оилалар фарзандлари бўлган 2 мингдан зиёд талабаларнинг контракт пули тўлаб берилди.
Бундан буён ҳар қандай инвестиция лойиҳасининг бош мақсади аввало ёшлар бандлиги масаласини ҳал этишга қаратилиши керак. Бу ҳамма жойда ўзгармас қоидага айланиши зарур.
Мактабларнинг 10-11-синф ўқувчиларини меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касб ва ҳунарларга ўқитиш тизими йўлга қўйилади.
Бундан буён мактаб битирувчисига аттестат беришда меҳнат бозорида талаб юқори бўлган камида битта касб ёки ҳунарни эгаллаш мажбурий қоида бўлади. Бу тизим давлат-хусусий шериклик асосида нодавлат таълим ташкилотлари билан бирга йўлга қўйилади», – дейди Шавкат Мирзиёев. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Бекхэм Роналдуни “Интер Майами”га олиб келиш бўйича иш бошлади
Президент Евросиё иқтисодий иттифоқи органлари билан қатор йўналишларда ҳамкорликни кенгайтириш зарурлигини айтди
Лавров: “АҚШдаги демократлар ва республикачилар Россияни душман деб билади”
Бразилияда сув тошқинлари: қурбонлар сони 75 кишига етди