13 409
Шуҳрат Абдураҳмонов кенжа қизига уч кун дабдабали тўй қилгани ҳақидаги хабарларга расмий муносабат билдирилди
Ўтган йилги туғилган кун видеосидан лавҳа.
Фото: Ижтимоий тармоқлар
Ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов кенжа қизига уч кун дабдабали тўй бергани ҳақидаги хабарлар ва ушбу ҳолат акс этгани айтилган фото ва видеолар тарқалди. Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати ушбу хабарларга муносабат билдирди.
Қайд этилишича, ҳақиқатан ҳам, видеолавҳанинг биринчи қисмида Андижон вилояти ҳокимининг қизи ва куёвининг унаштирув маросимидаги суратлар акс этган.
«Андижон вилояти ҳокими яқин кунларда қизини турмушга узатганлиги маълум. Аммо тарқатилган видеонинг иккинчи қисмида турли хил кийим кечаклар, уй-жойлар акс эттирилган суратлар вилоят ҳокимига умуман алоқадор эмаслиги, интернет тармоқларидан кўчириб олинган суратлар ёрдамида тайёрланганлиги аниқланган», — дейилади ҳокимлик муносабатида.
Шуҳрат Абдураҳмоновнинг ўтган йили карантин вақтида кичик қизи 19 ёшга тўлиши муносабати билан каттагина тадбир уюштиргани ва унга хонанда Мунисани хизматга таклиф қилгани ҳам ижтимоий тармоқларда шов-шув бўлганди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди