19:36 / 03.07.2021
2 733

Озодбек Назарбеков вакцинадан кейинги аҳволи ҳақида маълумот берди


Бугун «Халқаро пресс-клуб» жонли эфирида маданият вазири Озодбек Назарбеков вакцина қабул қилди. Вазир вакцинадан кейинги ҳолати ҳақида пост қолдирди.

«Ҳозирда ўзимни яхши ҳис қиляпман. Тиббиёт ходимларининг берган тавсияларига амал қилсак, барчаси енгил кечади.
Ўйлаймизки, вакцина қабул қилиш, одатдаги ҳаётимизга қайтишнинг ягона чорасидир», – деди у ва қўшимча қилди:
«Маълумотларга кўра, инсон туғилганидан бошлаб, умри давомида 14 та вакцина оларкан. Covid-19 вирусига қарши эмлашни 15-вакцина деб қабул қилишимиз керак.

Чунки биз бугун барчани уйга қамалиб, хавотир ичида яшашга мажбур қилган ушбу вирусдан фақат эмланибгина халос бўла оламиз».

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Озодбек Назарбеков вакцинадан кейинги аҳволи ҳақида маълумот берди