20:15 / 05.07.2021
1 635

1,2 млрд. сўмлик ҳужжатлардан тушиб қолган товарлар фош бўлди


Божхона тўловларидан қочиш мақсадида товарларни йўл-юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган ҳолда республикамиз ҳудудига турли ноқонуний йўллар билан олиб кирилишини олдини олиш бўйича божхона органлари томонидан бир қатор тизимли ишлар олиб борилмоқда.
 
Хусусан, юк контейнерида хорижий мамлакатдан юртимизга олиб келинган хўжалик моллари Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Чуқурсой техник идора” темир йўл божхона пости ходимлари томонидан тегишли тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилганидан ортиқча, умумий қиймати 1 млрд 278,5 млн. сўмлик 9 турдаги оёқ кийим ишлаб чиқариш учун хом ашёлар, тикув машиналар, матолар, тасмалар каби товарлар борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият