20:40 / 05.07.2021
2 275

МИБ: Давлатободда яна бир оила ярашди


Мажбурий ижро бюроси Давлатобод тумани бўлими томонидан алимент ундирувлари билан боғлиқ ижро ҳужжатлари ижросини таъминлаш давомида оилаларни яраштиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Маҳалла фаоллари билан ҳамкорликда олиб борилган тушунтиришлар давомида куни кеча тумандаги яна бир оилани яраштиришга эришилди.

Фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судининг 2020 йил 5 октябрдаги даги қарорига кўра қарздор У.Ибрагимовдан ундирувчи Г.Ҳусанова фойдасига фарзанди учун алимент ундириш белгиланган. Мазкур ҳужжат бўлим иш юритувига олинган ва ижро ҳаракатлари давомида ҳар ойда алимент ундириб берилиши таъминланган.

Ўз ўрнида ҳар икки тараф билан оилани яраштириш бўйича ҳам тушунтириш ишлари олиб борилган. Куни кеча ўтказилган навбатдаги тарғибот тадбири давомида бузилган қўрғон, яъни оилани тиклашга муваффақ бўлинди. Амалдаги тартибга кўра, ижро ҳужжати иш юритувдан тамомланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » МИБ: Давлатободда яна бир оила ярашди

Жамият янгиликлари