
Қайд этилишича, Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан олдиндан олинган маълумотлар асосида тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбир давомида “Водил-Марғилон” йўналишида ҳаракатланаётган фуқаро Н.А. бошқарувидаги “Портер” русумли автомашина кузатувга олиниб Марғилон шаҳри ҳудудида тўхтатилиб холислар иштирокида кўздан кечирилган.
Шунда унинг юкхонасида хорижда ишлаб чиқарилган ва божхона расмийлаштирувидан ўтганини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган, қиймати 120 миллион сўмлик жами 48 000 дона қурилиш қўлқопи борлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар