Божхона ходимлари юртимизга товар-моддий бойликларни ноқонуний олиб киришга уриниш ҳолатларига ўз вақтида чек қўйишмоқда.
Куни кеча Бухоро вилояти божхона бошқармаси “Олот” чегара божхона пости ходимлари қўшни давлатдан юртимизга кириб келган юк автомашинаси белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказишди.
Божхона кўриги давомида юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган, қиймати салкам 439 млн. сўмлик, 29 ўринда “металл иплар” товарларининг борлиги аниқланди.
Яна бир ҳолатда мазкур постга кириб келган юк автомашинаси “Инспекцион кўрик мажмуаси” орқали белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.
Натижада юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган умумий қиймати 262 млн. сўмлик жами 63 номдаги 1161 дона автоэҳтиёт қисмлари борлиги аниқланди. Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳарактлари давом эттирилмоқда. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди