17:00 / 06.07.2021
2 791

Президент хавфсизлик хизматининг асосий вазифалари белгиланди


Фото: Президент матбуот хизмати
Ш.Мирзиёев «Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида»ги қонунни имзолади. Ҳужжат қуйидагиларни назарда тутади:
ПДХХ фаолиятининг асосий йўналишлари: қўриқланадиган шахсларнинг хавфсизлигини таъминлаш, қўриқланадиган объектларни ташқи ва ички таҳдидлардан ҳимоя қилиш ва бошқалар.

Қўриқланадиган шахслар доираси:
- президент ва унинг оила аъзолари, собиқ президент ва унинг бутун ҳаёти даврида оила аъзолари, президент вазифаларини ва ваколатларини бажарувчи шахс;
- битимларга мувофиқ чет давлатларнинг, ҳукуматларнинг, парламентларнинг, халқаро ташкилотларнинг раҳбарлари ва бошқа шахслар.

ПДХХ ҳуқуқий мақомига кўра қўриқланадиган шахслар ва объектлар хавфсизлигини таъминлайдиган, шунингдек қўриқланадиган шахслар ва объектларнинг хавфсизлиги масалалари бўйича жалб қилинган давлат органлари ва бошқа ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштирадиган, уларнинг ҳамкорлигини ҳамда тезкор бошқарувини амалга оширадиган махсус ваколатли давлат органидир. Бевосита президентга бўйсунади ва унга ҳисобдордир.

Қонуннинг қабул қилиниши ПДХХ фаолиятини ташкил этишнинг шаффоф ҳуқуқий базасини яратади, шунингдек ПДХХ билан ўзаро муносабатларда фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини таъминлайди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Президент хавфсизлик хизматининг асосий вазифалари белгиланди