20:06 / 07.07.2021
4 630

Вакцина олганлар ҳам коронавирус юқтириб шифохонага тушиб қоляпти: сабаблар

Вакцина олганлар ҳам коронавирус юқтириб шифохонага тушиб қоляпти: сабаблар

Баъзи вакцина олганлар орасида касалланиш ҳолатлари кузатилмоқда, улардан айримлари эса касалхонага тушиб қолмоқдалар. Буни қандай изоҳлайсиз?
Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева мазкур масала юзасидан фикрларини билдирди

Афсуски, бу тўғри. Бугунги кунда вакцина олаётганларни баъзилари шундай ҳолатга тушмоқдалар, лекин бунинг сабаблари мавжуд:
1- сабаб: Оммавий вакцинация бошлангани 2021 йил апрель ойи эди, шу вақтгача давлатимизда мавжуд AstraZeneca, ZF-UZ-VAC 2001, «Спутник V» вакциналарини ўз вақтида олганлар организмида иммун ҳимоя таначалари ишлаб чиқилган ва ҳали ишлаб чиқилиши давом этмоқда.

Эмланганларда иммун ҳужайралар ишлаб чиқилишини максимал ҳимоя кўрсаткичи август ойлари ва ундан кейин эришилади.
Бугунги кунда шу жараёнда тўлиқ эмланиб улгурмаганлар, тўлақонли иммун ҳимояси бўлмаган бўлсада, карантин қоидаларига риоя қилмаганликлари боис касалланиб қолмоқдалар.

2- сабаб: Бугунги кунда касаллик кенг тарқалаётгани сабаб вакцина билан қамраб олиш контингенти ҳам кенгайтирилди ва барча аҳолимизни вакцина олишга давъат қилмоқдамиз, яъни 18 ёшдан катталарнинг барчаси эмланиши мумкинлиги белгиланиб берилди.

Аммо аҳоли орасида карантин қоидаларига тўлиқ риоя қилмайдиганлар мавжуд, вакцина олаётган вақтда уларни организмига вирус тушган ва касалликни яширин даври кетаётган бўлиши мумкин ёки баъзилар симптомларсиз касалликни кечираётган бўлиши мумкин.
Айнан шундай кишиларда вакцина олгандан сўнг ҳам ҳали иммун ҳимоя ишга тушмагани сабабли касаллик юзага келиб чиқиши ва ПЗР-тестда тасдиқланиши кузатилмоқда.

Бундай ҳолатларда вакцина олиш вақтида ёки олингунича организмига вирус тушган бўлади. Шу сабабли вакцина бу ерда ўз ишини бажара олмайди, вакцина фақатгина бу касалликни юзага чиқадиган даврига тўғри келиб қолган бўлади.

Бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун, агарда вакцина олмоқчи бўлган одамда бемор билан контактда бўлганлиги борасида аниқ бир жавоб бўлмаса, ПЗР-тест топшири керак, натижа манфий чиқсагина вакцинани олиш мумкин бўлади. Бу каби текширув ўтказиш, вакциналарни ҳам бесамар кетишини олдини олади.

3- сабаб: Вакцина, айниқса AstraZeneca ва «Спутник V» каби вакциналар организмга тушганида улар векторли вакциналар бўлгани боис организмда енгил ОРВИ кўринишида касаллик чақириши вакцинанинг кўрсатмаларида ҳам келтирилган.

Вакцина олгандан кейин бирламчи иммун ҳимоя таначалари 2 ҳафта давомида ишлаб чиқилиши борасида биз доим гапириб келамиз, шу вакцинациядан кейинги даврда енгил ОРВИ касаллигини бошдан кечириш жараёнида ҳимояланмаган контакт, яъни карантин қоидаларига риоя қилмаслик коронавирусни организмга келиб тушишини келтириб чиқаради.

Вакцинацияни олиш жараёнидаги талаб ва тартибларга, шунингдек карантин қоидаларига риоя қилмаслик касалликни янада ортишига сабаб бўлмоқда. Энг ёмони, вакцинага бўлган асоссиз шубҳа ва ишончсизликни кўпайтирмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Жамият » Вакцина олганлар ҳам коронавирус юқтириб шифохонага тушиб қоляпти: сабаблар