17:42 / 08.07.2021
2 115

Сўхда ходимнинг 2 йил аввалги 4 млн. сўм иш ҳақи ундириб берилди

  
Сўх тумани Ровон қишлоғида яшовчи М.Ахмадалиев 2019 йил июль ойида “Тоза ҳудуд” ДУК Сўх туман бўлимида ишчи вазифасига ишга кириб, октябрь ойига қадар 4 ой давомида меҳнат қилган бўлишига қарамасдан унга иш ҳақлари тўлаб берилмаган.

Бир неча маротаба “Тоза ҳудуд” ДУК раҳбариятига мурожаатлари жавобсиз қолди. Сўх туман Адлия бўлимига қилган мурожаатидан сўнг фуқаролик ишлари бўйича Сўх туман судида 11.06.2021 йилда иш кўриб чиқилиб, 2019 йил июль-октябрь ойлари учун жами 4 089 568 сўм ундириш белгиланган.

Мажбурий ижро бюроси Фарғона шаҳар бўлимига 23.06.2021 йилда суд қарори ижро учун келиб тушгандан сўнг дарҳол иш ҳақини тўлаб бериш ҳақида қарздор “Тоза ҳудуд” ДУК раҳбари номига талабнома юборилган.

Бироқ, қарздор ихтиёрий равишда иш ҳақини тўлаб бермаганлиги сабабли мажбурий ижро ҳаракатлари ўтказиш орқали 4 млн. 89 минг сўм иш ҳақи ундириб берилиши билан бирга ижро ҳужжати ўз вақтида бажарилмаганлиги сабабли 204 478 сўм ижро йиғими ундирилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сўхда ходимнинг 2 йил аввалги 4 млн. сўм иш ҳақи ундириб берилди