10:08 / 09.07.2021
2 941

Ваъдага вафо қилмаган киракаш...


2021 йил 21 июнь куни Денов тумани бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими томонидан тушган ҳужжатларга кўра, шу йилнинг 15 апрель куни туманнинг «Бобур» маҳалласида яшовчи Х.Азизжон ўзининг бошқарувидаги Ласетти русумли автомашинаси билан Ангор туманида яшовчи Алишер исмли шахсдан туманнинг «Боғи эрам» маҳалласида яшовчи И.Махмудга 9.370.000 сўм пулларини олиб бориб беришни ваъда қилиб, ушбу пулларни олганлигини ва ўзининг эҳтиёжларига ишлатиб юборганлигини билдирган. 21 июнь куни Х.Азизжонга Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.

Ваъдага вафо қилмаган ҳайдовчи ўзгаларнинг ишончига кириб, уларнинг моддий бойликларни ўзлаштириб кетганлиги бўйича, эндиликда қонун олдида жавоб беришига тўғри келади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ваъдага вафо қилмаган киракаш...