
Бугунги кунда Бюро органлари томонидан алимент тўловлари бўйича қарздорларнинг масъулиятини ошириш борасида тарғибот тадбирлари амалга оширилмоқда. Бу ўз эса самарасини бермоқда.
Фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро судининг 2018 йил 19 ноябрдаги ижро варақасига асосан Б.Ж.дан ундирувчи
С.Г. фойдасига бир нафар фарзандлари учун алимент ундириш белгиланган.
Мажбурий ижро бюроси Боғот туман бўлими ходимлари томонидан қарздорга алимент тўловларига бефарқлик билан қараш, вояга етмаган фарзандни таъминотсиз қолдириш қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилишига сабаб бўлиши ҳақида тушунтирилган.
Олиб борилган тарғибот тадбирлари самара бериб, қарздор ота 2 йил 5 ой давомида тўланмасдан келинган 20.000.000 сўм қарздорлик ундирилди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар