
Наманган вилояти божхона бошқармаси томонидан тиббиёт буюмлари ҳамда сифатсиз дори воситаларининг юртимизга ноқонуний олиб киришга бўлган уриниш ўз вақтида тўхтатиб қолинди.
Бошқарманинг Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда Поп туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида туман ҳудудида ҳаракатланган фуқаро М.Т. бошқарувидаги “Кобальт” русумли автомашина тўхтатилиб белгиланган тартибда кўздан кечирилди.
Натижада ушбу автомашинада тегишли ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган, умумий қиймати 130 миллион сўмлик, сифати кафолатланмаган дори-дармонлар ҳамда гигиеник воситалари борлиги аниқланди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар