
Ўзбекистонда 11 июль куни 458 кишида коронавирус аниқланиб, мамлакатда COVID-19 расман қайд этилганлар сони 116 421 нафарга етди, деб хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Янги касалланиш ҳолатларининг
- 43 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 17 нафари Андижон вилоятида,
- 15 нафари Бухоро вилоятида,
- 56 нафари Жиззах вилоятида,
- 17 нафари Қашқадарё вилоятида,
- 9 нафари Навоий вилоятида,
- 21 нафари Наманган вилоятида,
- 39 нафари Самарқанд вилоятида,
- 16 нафари Сирдарё вилоятида,
- 33 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 29 нафари Фарғона вилоятида,
- 17 нафари Хоразм вилоятида,
- 44 нафари Тошкент вилоятида,
- 102 нафари Тошкент шаҳрида
Вазирликнинг қайд этишича, сўнгги суткада жами 325 киши — Бухорода 19 нафар, Жиззахда 63 нафар, Қашқадарёда 12 нафар, Навоийда 6 нафар, Наманганда 42 нафар, Самарқандда 40 нафар, Фарғонада 63 нафар, Тошкент вилоятида 35 нафар, Тошкент шаҳрида 45 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар сони 111 514 нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 774 нафарни ташкил қилмоқда. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар