Жиззах вилояти Арнасой туманида маст ҳайдовчи ЙПХ ходимини уриб, унинг «погон»ини ечиб олди, дея хабар бермоқда Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати.
Маълум бўлишича, воқеа 10 июнь куни соат 22:30 атрофида «Чўлқувар» маҳалласи ҳудудидаги овқатланиш шохобчаси олдида содир бўлган. Аниқланишича, йўл профилактикаси инспектори ошхона қаршисида турган машина ҳайдовчисининг мастлигини сезиб, ҳайдовчилик гувоҳномасини сўраган.
Шунингдек, у ходимнинг қонуний талабларини бажармасдан, унга қаршилик кўрсатгани айтилган. Таъкидланишича, фуқаро инспекторни уриб, «погон»ини ечиб олган.
Бунинг оқибатида жабрланувчи шифохонага ётқизилган. Вилоят наркология диспансерида ҳайдовчининг маст бўлгани маълум бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан айбланувчига нисбатан Жиноят кодексининг 219-моддаси (ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳибсга олинган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Путин Хитой талабаларига қандай маслаҳат берди?
Ўзбекистонлик 17 ёшли қиз дунёнинг етакчи университети олимлари билан тадқиқот олиб бормоқда
Орзудаги уй — қишда иссиқ, ёзда салқин. Бунга қандай эришиш мумкин?
Мансаб пиллапоялари: унга кимлар муносиб?
Пневматик қуролларни ўз ихтиёри билан топширганлар жавобгарликдан озод этилади
Мессининг салкам 1 миллион долларга сотилган салфеткаси ҳақида
Украина президенти маҳбусларни сафарбар қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади
Эрон президентини олиб кетаётган вертолёт ҳалокатга учради