22:02 / 16.07.2021
2 192

Чивин чақишидан ҳимоя қилишга қодир кийим яратилди


Фото: Pixabay
Шимолий Каролина университети муҳандислари «античивин» кийимни яратишга муваффақ бўлди. Кийим матодан тикилган ва унинг таркибида инсектицидлар мавжуд эмас, деб хабар беради «Korrespondent.net».

Мазкур кийим ҳозирда тестдан ўтказиб бўлинган. Ҳисоблаш моделининг кўрсатишича, кийим 100 фоиз ҳолатда чивин чақишининг олдини олади. «Биз толалар орасидаги тешиклар ўлчамини ва ипларнинг қалинлигини ҳисоблаб, шундан сўнг тегишли матони яратдик», — дейди олимлар.

Бундан ташқари, олимлар ўз маҳсулотини инсектицидлар ёрдамида ишлов берилган кийимлар билан таққослаб кўрган ва натижа кутилганидан яхшироқ бўлган. Эндиликда ихтирочилар ўзлари яратган «античивин» кийимни патентлашга тайёргарлик кўрмоқда.

Таъкидланишича, ушбу кийим бошқа ҳашаротлардан ҳимояланишда ҳам самара беради.
Бугунги кунда муҳандислар ушбу мато асосида ички кийим, енги узун кўйлак ва бошқа кийимларни ҳам яратган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Чивин чақишидан ҳимоя қилишга қодир кийим яратилди