
Мажбурий ижро бюроси Самарқанд шаҳар бўлими иш юритувида жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг 2019 йил 14 февралдаги ижро ҳужжатига асосан қарздорлар Р.Д. ва бошқалардан солидар тартибда жабрланувчи М.Ж. фойдасига 24 млн. сўм моддий зарар ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд.
Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор Р.Д.дан ундирилиши лозим бўлган 24 млн. сўм моддий зарар пуллари тўлиқ ундирилиб ундирувчи М.Ж.нинг пластик картасига ўтказиб берилиб ижро ҳужжати Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 41-моддасига асосан амалда ундирилиб тамомланди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар