Самарқандда юк машинаси ағдарилиб кетди

Самарқандда юк машинаси ағдарилиб кетди
Фото: Самарқанд ЙҲХБ ахборот хизмати
Самарқандда ҳайдовчи рулни кескин буриши оқибатида юк машинаси ағдарилиб кетди, дея хабар бермоқда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати.

Маълум қилинишича, 2021 йил 16 июль куни соат 10:00 ларда М-39 автомобиль йўлинг 1081-километрида Бухоро—Тошкент йўналишида ҳаракатланиб кетаётган юк транспорт воситаси ҳайдовчиси айланма ҳаракатланиш давомида рулни кескин буриб юбориши оқибатида машина ўнг томонга ағдарилган.

Ҳодиса оқибатида автотранспорт воситасига моддий зарар етган, жароҳат олганлар йўқ.
Самарқандда юк машинаси ағдарилиб кетди
Фото: Самарқанд ЙҲХБ ахборот хизмати
Ҳолат тегишли тартибда расмийлаштирилган.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар