14:30 / 17.07.2021
1 508

Андижонда 21 ёшли фуқаро бошқарувидаги юк машинаси йўл четида тўхтаб турган Cobalt’ни уриб юборди


Фото: ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати
16 июль куни соат 12:45 ларда Андижон вилояти Олтинкўл туманида юк машинаси ва Cobalt иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, деб хабар беради ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати.

Маълум қилинишича, туманнинг «Садда» МФЙ ҳудудида яшовчи 21 ёшли Б.Б. MAN юк машинасини бошқариб кетаётиб, йўл четида тўхтаб турган Cobalt автомобилига тўқнашиб, ЙТҲ содир этган.

Тўқнашув оқибатида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Транспорт воситаларига зарар етган.

Фото: ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати

Фото: ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати
Мазкур ЙТҲ юзасидан Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Андижонда 21 ёшли фуқаро бошқарувидаги юк машинаси йўл четида тўхтаб турган Cobalt’ни уриб юборди