08:40 / 18.07.2021
1 411

Кафе ва ресторанларга қўйилган чекловлар кучайтирилади

Кафе ва ресторанларга қўйилган чекловлар кучайтирилади

Республика махсус комиссияси қарори билан, жорий йилнинг 28 июнидан республика бўйича кўнгилочар объектлар – ресторан, тунги клублар, дискотека, караоке, бильярд заллари ва компьютер ўйинлари марказлари ҳамда умумий овқатланиш объектлари – кафе, ошхона ва чойхоналарнинг ишлашига соат 8:00 дан 20:00 гача рухсат берилган эди.

Соғлиқ сақлаш вазирлиги хабарига кўра, шу йилнинг 20 июл, сешанба кунидан бошлаб, умумий овқатланиш объектлари – ресторан, кафе, ошхона ва чойхоналар соат 8:00 дан 20:00 гача фақатгина очиқ ҳавода ишлашига рухсат берилади.

Аввалроқ, ходимларини етарли миқдорда эмлаган кафе ва ресторанларга нисбатан карантин талабларини юмшатиш таклиф қилинган эди. Олий Мажлис депутатларининг бу тавсияси Махсус комиссия томонидан инобатга олинмаган бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, карантин сабабли:
— лицейларга қабул имтиҳонлари сентябрга қолдирилди;
— Қурбон ҳайити намози бекор қилиниб, ўрнига уйда Зуҳо намозини ўқиш тавсия этилди;
— жума намозлари вақтинча тўхтатилди;
— 1 августдан бошлаб, тўй ва маросимларни 50 кишидан кўп бўлмаган ҳолда ўтказиш белгиланган;
— 6 июлдан бошлаб мамлакатда барча турдаги оммавий тадбирлар вақтинча тўхтатилган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Жамият » Кафе ва ресторанларга қўйилган чекловлар кучайтирилади