10:43 / 19.07.2021
3 870

ОАВ: Марказий Осиёга сув етишмовчилиги ва касалликлар хавф солмоқда


Тожикистоннинг иқлим ўзгариши бўйича ҳукуматлараро гуруҳи 2055 йилга бориб, Марказий Осиё давлатларида ҳаво ҳароратига боғлиқ уч хавотирли прогнозни ўртага ташладилар:
1. Тоғларда ҳамма регионларга нисбатан иссиқ фаоллашади. Ўртача йиллик ҳаво ҳарорати меъёрдан 4-5 даражагача юқорилайди;

2. 2055 йилга бориб, минтақада ўртача йиллик ҳаво ҳарорати меъёрдан 3-4 даражага юқорилайди.

3. Кейинги йиллар давомида ҳароратларнинг кўтарилиши тезлашади(0,2℃/йил).
Asia Plusда эълон қилинган мақолада айтилишича, минтақада сув етишмовчилиги ва касалликлар авж олиши мумкин.

Тожикистон республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги ўқув-клиника маркази бош шифокори Фирдавс Рауповга кўра, давомли иссиқлар инсоннинг ўз организмидаги иссиқлик алмашиниш циклини бузади. Офтоб уриши, иссиқдан чарчаш, гипертермия каби ҳолатлар юзага келади.

Жазирама иссиқлар юрак-қон томири касалликларини кучайтиради, нерв тизимига салбий таъсир кўрсатади. Диабет касалликларини келтириб чиқаради.

Мутахасислар келгуси жазирамаларда 65 ёшдан ўтганларни куннинг +35 даражадан юқорилаган пайтларида ташқарида юрмасликларини таклиф этишмоқда. +40 даражадан юқори ҳарорат кузатилганда ҳатто ёш болаларни ҳам маълум очиқ чўмилиш ҳавзаларида чўмилмасликлари тавсия этилган.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги йилларда минтақада аввал кўрилмаган аномал иссиқлар кузатилмоқда. Жумладан, бу йил Тошкентда сўнгги 150 йилдаги энг юқори ҳароарт қайд этилди. 

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » ОАВ: Марказий Осиёга сув етишмовчилиги ва касалликлар хавф солмоқда