22:52 / 19.07.2021
3 479

Тўйлар бўйича 50 кишилик чеклов 20 июлдан кучга кирадиган бўлди


20 июлдан кафе ва ресторанлар учун карантин кучайтирилиши баробарида, худди шу санадан лар фаолиятига ҳам янги чеклов жорий этилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, 20 июлдан агар тўйхоналар (ресторанлар)да оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни очиқ ҳавода ўтказиш имкони бўлмаган тақдирда, уларни 50 кишидан кўп бўлмаган меҳмонлар иштирокидагина ўтказишга рухсат берилади.

Бунда санитария ва гигиена талабларига қатъий риоя этиш талаб этилади. Рухсат этилган 50 киши – яқин қариндошлар ва шу туман ҳудудида истиқомат қилувчи бошқа қариндошлардан иборат бўлиши лозим.

Эслатиб ўтамиз, Махсус комиссиянинг аввалги қарорига кўра, тўй ва бошқа маросимлар учун 50 кишигача бўлган чеклов 1 августдан кучга кириши белгиланган эди.

Коронавирус тарқалиши тезлашаётгани туфайли, шунингдек:
— 20 июлдаги Қурбон ҳайити намози бекор қилиниб, ўрнига уйда Зуҳо намозини ўқиш тавсия этилди;
— жума намозлари вақтинча тўхтатилди;
— лицейларга қабул имтиҳонлари сентябрга қолдирилди;
— 28 июндан бошлаб умумий овқатланиш объектлари соат 08:00дан 20:00гача, 20 июлдан бошлаб эса шу вақт оралиғида фақат очиқ майдонларда ишлаши мумкинлиги белгиланди; таом етказиб бериш хизматларининг иш вақти 8:00дан 23:00гача этиб чекланди;
— 14 хил тоифадаги фуқаролар коронавирусга қарши эмланиши шарт деб эълон қилинди;
— 6 июлдан бошлаб мамлакатда оммавий тадбирлар, хусусан концерт, театр ва кино томошалари тўхтатилган, спорт мусобақалари мухлисларсиз ўтказилиши мумкин;
— 23 июндан бошлаб, автобус ҳайдовчилари ва метро кузатувчилари ниқобсиз шахсларни транспорт воситалари салонига чиқармаслиги керак.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тўйлар бўйича 50 кишилик чеклов 20 июлдан кучга кирадиган бўлди