12:30 / 20.07.2021
2 028

Навоийда XIX асрга тегишли танга ва қоғоз купюраларни хорижга олиб чиқиб кетаётган шахслар аниқланди


Фото: Давлат божхона қўмитаси
Навоий вилоятида божхона ходимлари 1,5 аср аввал чоп этилган пулларни олиб чиқиб кетаётган шахсларни аниқлади, дея хабар бермоқда Давлат божхона қўмитаси.

Маълум қилинишича, Навоий аэропорти чегара божхона пости орқали хорижга учиб кетаётган фуқаро П.С. ҳамда Д.Т.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортган ва ушбу шахслар белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилган.

Натижада ушбу фуқароларга тегишли бўлган сумка ичида декларацияда кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда маълум қилинмаган 14 дона танга ва 8 дона қоғоз купюралар борлиги аниқланди.

Мазкур ҳолатда фуқаролар Ўзбекистоннинг 1998 йил 29 августдаги «Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тўғрисида»ги 678-И-сонли қонуннинг 8-моддаси ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 23 мартдаги «Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тўғрисида»ги низом талабларини бузишга уринган ва улар купюраларни ноқонуний тарзда олиб чиқишга уринган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Навоийда XIX асрга тегишли танга ва қоғоз купюраларни хорижга олиб чиқиб кетаётган шахслар аниқланди