Самарқандда ўйинга муккасидан кетган 18 ёшли йигит қамоққа олинди

Самарқанд вилояти, Ургут туманида Қоратепа маҳалласида яшовчи 18 ёшли ўсмир ўйинга муккасидан кетиб, ўғирликка қўл урди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, у бир машинадан 1700 АҚШ доллари, иккинчисидан 2,5 млн сўмни ўмариб, интернет тотализаторга тикиб юборган.
«Мен шу ўйин учун ўғирлик қилишга мажбур бўлдим», дейди айбланувчи.
Унга нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноий иш қўзғатилган.
Эслатиб ўтамиз, Самарқандда аёл эрининг 400 млн.дан ортиқ пулини тотализаторда тикиб юборгани хабар қилинганди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг