19:00 / 23.07.2021
2 956

Эр-хотин ўртасидаги автомашина иккига бўлинди


Фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро судининг 01.06.2021 йилдаги 2111/3344-сонли ижро варақасига асосан даъвогар Д.Шерматова фойдасига жавобгар С.Шерматовга нисбатан “Cobalt” автомашинасини умумий мулк деб топиш, автомашинадаги ҳиссаси ҳисобига 53 124 792 сўм ҳисса, 2 661 500 сўм суд ҳаражатлари, 17 150 сўм почта ҳаражати ундириш белгиланган.

Мазкур ижро ҳужжати бўйича Бюронинг Қўқон шаҳар бўлими томонидан қарздор С.Шерматовга суд қарори ижросини ихтиёрий равишда таъминлаш бўйича ихтиёрий муддат белгилаб берилган, бироқ ижроси таъминланмаган.

Шунга кўра, мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздорга тегишли “Cobalt” автомашинаси хатлаб қўйилаётган вақтга келиб белгиланган қарзларни тўлаб беришини маълум қилган.

Қарздор томонидан 53 124 792 сўм ҳиссадаги қарз, 2 661 500 сўм суд ҳаражатлари ва 17150 сўм почта ҳаражати тўлиқ ундирилиб, холислар иштирокида Д.Шерматовага топширилди. Юритилган ижро ҳужжати бўйича иш юритуви тамомланиб, бу ҳақда судга тегишли қарор нусхаси юборилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Эр-хотин ўртасидаги автомашина иккига бўлинди