13:01 / 25.07.2021
759

Кейинги йилдан айрим давлат хизматларини кўрсатишда ундириладиган тўлов миқдори камайтирилади

Кейинги йилдан айрим давлат хизматларини кўрсатишда ундириладиган тўлов миқдори камайтирилади

2022 йилнинг 1 январидан айрим давлат хизматларини кўрсатишда ундириладиган давлат божлари, йиғимлар ва бошқа тўловлар миқдори камайтирилади. Бу тартиб 24 июль куни имзоланган президент фармонида кўзда тутилган.

Қуйидаги жадвалда қайси турдаги тўловлар миқдори қанчага камайтирилгани келтирилган:

«Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармон билан 2021 йил 1 ноябрдан «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатга олинган шахсларга, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали давлат хизматларини кўрсатишда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган давлат божлари, йиғимлар ва бошқа ҳар қандай тўловлар бўйича 50 фоиз миқдорида чегирма қўлланади.

Бундан ташқари, давлат хизматлари марказлари, «Лицензия» ахборот тизими ҳамда Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатилаётган давлат хизматлари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатидан 3 иш кунидан ортиқ вақтга кечиктирилганда, ариза берувчиларнинг мурожаатларига асосан, хизматдан фойдаланиш учун тўланган давлат божлари, йиғимлар ва бошқа ҳар қандай тўловларнинг 50 фоизи уларга 1 иш кунида қайтарилади.
Бунда:
  • ариза берувчига тўловлар Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ҳисобидан қайтарилади
    ва Давлат хизматлари агентлиги томонидан давлат хизматини кўрсатиш муддатини кечиктирган давлат органи ва ташкилотининг бюджетдан ташқари ва бошқа маблағлари ҳисобидан акцептсиз ундириб олинади;
  • ариза берувчига тегишли давлат хизмати бепул кўрсатилади ва тўлиқ якунланади.


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Жамият » Кейинги йилдан айрим давлат хизматларини кўрсатишда ундириладиган тўлов миқдори камайтирилади
[/banner_pushhouse