23:24 / 25.07.2021
2 742

Ўзбекистонда коммунал тўловлар учун ягона рақам жорий этилади


Президент Шавкат Мирзиёев томонидан 24 июль куни имзоланган «Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонга мувофиқ, Ўзбекистонда 2021 йил 1 декабрдан барча коммунал хизматлар учун тўловларни ягона рақам орқали тўлаш имконияти жорий этилади.

Ҳужжатда кўрсатилишича, 2021 йил 1 декабрга қадар коммунал тармоқлардаги барча рақамлар (газ, электр, иссиқ сув, ичимлик суви, канализация, чиқинди) жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамига ва юридик шахсларнинг солиқ тўловчининг идентификация рақамига боғланиши таъминланади ҳамда бу орқали ҳар бир шахсга «ягона мижоз» тамойили асосида уникал рақамдан фойдаланган ҳолда хизматлар кўрсатилиши йўлга қўйилади.

Ушбу вазифа ижроси Давлат персоналлаштириш маркази, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш, Энергетика, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирликлари, Кадастр агентлиги, «Ўзсувтаъминот» компанияси ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар зиммасига юклатилган.

Бундан ташқари, Кадастр агентлиги коммунал хизмат кўрсатувчи ташкилотлар билан биргаликда уч ой муддатда барча кўчмас мулк объектларининг кадастр рақамларига боғланишини ҳамда кўчмас мулк объектларининг ягона манзиллар реестри билан интеграция қилинишини таъминлайди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда коммунал тўловлар учун ягона рақам жорий этилади