19:25 / 26.07.2021
2 297

МИБ “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” учун 283,7 млрд. сўм маблағлар йўналтирган


Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бўлиб ўтган брифингда Мажбурий ижро бюроси ахборот хизмати раҳбари Фаррух Тошпўлатов йил бошидан буён амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълум қилди.

Тадбирда таъкидландики, мавжуд қарздорликлар, республикадан четга чиқишга қўйилган тақиқлар бўйича маълумотларни олиш, шу жумладан, ижро иши жараёнини онлайн режимда кузатиш имконини берувчи дастурий таъминот “MIB.UZ” мобиль иловаси жорий этилди;
ижро жараёнида ташқи аралашувларнинг олдини олиш мақсадида “МИБ-портал” дастурий таъминоти орқали “Ақлли ёрдамчи” лойиҳаси ишга туширилди.

Ягона идоралараро электрон ҳамкорлик тизими жорий этилганидан буён Бюрода 182 млрд. сўм маблағ тежалди.
Амалда ундирув кўрсаткичи ўтган йилнинг шу  даврига нисбатан 6,3 трлн. сўм ёки 2 баробарга ўсди.
Биргина давлат фойдасига 4,9 трлн. сўм маблағ ундирилиб, бу борадаги кўрсатгич 2,7 баробарга ошди.

Худди шундай солиқ қарздорлиги бўйича бюджетга 4,1 трлн. сўмлик ундирув амалга оширилди.
Бюджетга ўтган йилга нисбатан 164 млрд. сўм кўп маблағ, яъни 183,4 млрд. сўм тўғридан-тўғри йўналтирилди;
– ягона идоралараро электрон ҳамкорлик тизими жорий этилганидан буён Бюрода 182 млрд. сўм маблағ тежалди.

Мусодара қилинган мол-мулклар ҳисобидан 315,1 млрд. сўмлик мол-мулклар давлат органларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида ўтказиб берилди.

Тадбиркорлик субъектлари фойдасига 4,5 трлн. сўм, банклар учун 1,8 трлн. сўм ва фуқароларимиз манфаатларига 731,2 млрд. сўм ундирилди.

Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш самарадорлигини ошириш бўйича Республика ва ҳудудий кенгашлар ёрдамида:
–        13 минг 707 нафар эҳтиёжманд қарздор фуқароларнинг 4 минг 458 нафари иш билан таъминланди, шунингдек,
–        34 нафарига имтиёзли кредитлар ажратилди,
–        33 та ҳолатда қарзларни тўлаш муддати узайтирилди,
–        6 та қарздор ташкилотни молиявий соғломлаштириш мақсадида уларга инвесторлар жалб қилинди.
 
 Ижтимоий аҳамиятга эга бўлган ижро ҳужжатлари бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда, жумладан:
– алимент мажбуриятларини ижро этиш ва назорат қилишнинг ягона ахборот тизимига 282 минг 801 нафар алимент олувчи ва тўловчи ҳақидаги маълумотлар киритилиб, ижро ҳаракатлари билан онлайн режимда танишиб бориш имкони яратилди;
  – ҳар бир алимент олувчи номига банк ҳисоб-варағи очилиб, уларга 94 минг дона пластик карточка тарқатилди;
  – моддий ёрдамга муҳтож фарзандлар фойдасига 34 млрд. 300 млн. сўмлик алимент пуллари ундирилди, 4 млрд. 200 млн. сўмлик (31 та) уй-жой ва 1,5 млрд. сўмлик (15 та) транспорт воситаси алимент учун олдиндан тўлов сифатида берилиши таъминланди.

Шунингдек, алимент тўлаш учун истаги бўлиб, иш масаласида ечим тополмаган 31 минг 345 нафар ишсиз алимент тўловчиларнинг иш билан бандлиги таъминланди.

Оиланинг жамиятдаги ўрни ва унинг муқаддаслиги масаласида олиб борилган профилактика ва тушунтириш ишлари натижасида 9 минг  700 дан ортиқ оила яраштирилди.

Қонунга хилоф равишда ишдан бўшатилган 643 нафар фуқаро ишга тикланди ва уларга тўланмай қолган 32,5 млрд. сўмлик иш ҳақи ундириб берилди.
 
Бюро органлари учун доимо эътиборда бўлиб келаётган - “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган эҳтиёжманд бўлган фуқароларимизга 283,7 млрд. сўм маблағлар ўтказиб берилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » МИБ “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” учун 283,7 млрд. сўм маблағлар йўналтирган