16:30 / 28.07.2021
1 897

Навоийда МИБ эҳтиёжмандлар фуқароларга 7 млрд. сўм ундиргани маълум бўлди


Мажбурий ижро бюроси Навоий вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан жорий йилнинг 6 ойида жами 695 миллиард сўмлик 71 минг 614 та ҳужжат юзасидан ижро тадбирлари амалга оширилган.

Бу ҳақда суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг ижро этиш соҳасида жорий йил биринчи ярим йиллигида амалга оширилган ишлар, мазкур соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар ижросига бағишланган матбуот анжуманида маълум қилинди.

МИБ вилоят бошқармаси бошлиғи Олимжон Мардоновнинг маълумот беришича, ушбу ижро ишларининг асосий қисми яъни, 571 млрд. сўмлик 50 минг 514 тасини суд органларидан, 124 млрд. сўмлик 21 минг 100 та ижро ҳужжатини давлат солиқ органлари, ИИБ, ДСЭОМ ва бошқа ваколатли органлардан келиб тушган ижро ҳужжатларини ташкил этган.

Мулкий ундирувларга оид ижро ишлари бўйича давлат фойдасига 72,4 млрд., юридик шахслар фойдасига 144,5 млрд., жисмоний шахслар фойдасига 14,8 млрд. сўм пул маблағлари ундирилган.
Хусусан:
- солиқ қарзини ундириш бўйича 2,5 мингта ижро ишидан 58,3 млрд. сўм;
- давлат даромадига ўтказилган мол-мулклар бўйича 606,8 млн. сўм;
- жиноий зарарлар билан боғлиқ 14 та ижро ишидан 80,6 млн. сўм;
- жиноий ва маъмурий жарималар билан боғлиқ 10 мингга яқин ижро иши бўйича 6,2 млрд. сўм маблағлар ундирилган.

Қонунга хилоф равишда ишдан бўшатилган 152 нафар шахс ишга тикланиб, тўланмай қолган 757 млн. сўм иш ҳақлари уларга ундириб берилган.

Жамиятимизда оила қадриятларига юзаки ёндошиш, эр-хотиннинг ўзаро келишмовчиликлари оқибатида ажрашиб кетиш ҳолатлари йилдан йилга ўсмоқда, – дейди бошқарма бошлиғи О.Мардонов.

Таҳлилларга кўра, 2017 йил 6 ойигача бўлган даврда 6 минг 337 та алимент ундириш ҳақидаги ишлар мавжуд бўлган бўлса, айни вақтда бу кўрсаткич 11 минг 254 тага етган.

Тизим ходимларининг мавжуд муаммоларга ўзгача ёндошиб, алимент ундириш билан боғлиқ ижро ҳужжатлари юзасидан алоқадор ташкилотлар билан оилаларни ўзаро яраштириш ишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Жумладан, 230 оила яраштирилди, жами 2,5 млрд. сўмдан ортиқ алимент пуллари ундирувчиларга ундириб берилди, ишсиз, ёрдамга муҳтож, оғир аҳволга тушиб қолган 396 нафар қарздорлар ишга жойлаштирилди, 5 та ҳолатда уй-жой, автомашина ва бошқа шаклда алимент пуллари олдиндан қоплаб берилди.

Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 24 ноябрдаги “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони талабидан келиб чиқиб, “Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари”га 7 млрд. сўм пул маблағлари ундирилиши таъминланди.

Шунингдек, матбуот анжуманида мутахассислар журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтарди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Навоийда МИБ эҳтиёжмандлар фуқароларга 7 млрд. сўм ундиргани маълум бўлди