10:30 / 29.07.2021
2 201

Бухорода COVID-19 текшируви таҳлилларини сохталаштирган шифокор қўлга олинди


Бухоро вилоятининг Вобкент туман тиббиёт бирлашмаси вирусолог-шифокори COVID-19 текшируви таҳлилларини сохталаштиргани эвазига пора олаётганда қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати раҳбари Шуҳрат Жалолов хабар берди.


Таъкидланишича, Вобкент туман тиббиёт бирлашмаси вирусолог-шифокори Р.Ғ. COVID-19 текширувига икки нафар фуқародан таҳлил учун намуна олмай туриб, Acer русумли компьютер техникасидан фойдаланган ҳолда ПЦР намуналари учун электрон базага сохта тиббий маълумотларни киритган. Ва COVID-19 текшируви таҳлилларини сохталаштиргани эвазига фуқаролар Н.Н. ҳамда Ж.С.дан 300 минг сўм миқдорида пул талаб қилган.

Шифокор 2021 йилнинг 24 июль куни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигидаги тезкор тадбирда кимёвий ишлов берилган 300 минг миқдоридаги пулни олаётган вақтда қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Р.Ғ.га нисбатан Жиноят кодексининг 228-моддаси (ҳужжатлар, штапмлар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бухорода COVID-19 текшируви таҳлилларини сохталаштирган шифокор қўлга олинди