Қибрайда бировнинг уйини 180 минг долларга сотмоқчи бўлган «уддабурон» аниқланди

Қибрайда бировнинг уйини 180 минг долларга сотмоқчи бўлган «уддабурон» аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қибрай туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилди.

Унда фуқаро Ф.У. ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, туман ҳудудида жойлашган фуқаро Н.Э.га тегишли уй анча вақт давомида қаровсиз қолганлигидан ва ҳеч ким яшамаётганлигидан фойдаланиб, Ф.У.ни отасининг номига қалбаки кадастр ҳужжатларини тайёрлашиб, 180 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар