
Сурхондарё вилояти ҳудудидаги «Термиз» полигонида Ўзбекистон – Россия қуролли кучлари ҳамкорлигида ўтказиладиган қўшма ўқувларда иштирок этувчи Россия қуролли кучлари Марказий ҳарбий округи ҳарбий хизматчилари Ўзбекистонга етиб келди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги маълум қилмоқда.
Машғулотлар давомида икки давлат ҳарбийлари шартли душманнинг яширин базаларини қидириб топиш ва йўқ қилиш, улар томонидан эҳтимолий ҳужумлар амалга оширилганда, уни бартараф этиш каби вазифаларни бажаришади.
Машқлар «Термиз» полигонида 30 июлдан 10 августгача бўлиб ўтиши режалаштирилган. Уларда Россия ва Ўзбекистон қуролли кучларининг 1,5 мингга яқин ҳарбийси иштирок этади.
Ушбу машғулотлар Афғонистондаги вазият ҳукумат қўшинлари ва «Толибон» жангарилари ўртасидаги қарама-қаршилик кучайгани ортида ёмонлашгани билан боғлиқ ҳолда ўтказилмоқда.
Термиз ПолигониЎзбекистон РоссияҚуролли КучларҲарбий ХизматчиларМашғулотлар ДавомидаАфғонистон Вазирлиги Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар