Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 16 июндаги «Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ республика олий таълим муассасаларига қабул имтиҳонларни ўтказиш жараёнини янада шаффоф, очиқ ва адолатли ўтказиш мақсадида интернет тармоғи орқали жараёнларни жонли эфирга узатиш вазифаси белгиланган.
Шу муносабат билан, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тегишли идоралар билан биргаликда ОТМларнинг бакалавриат таълим йўналишларига кириш учун тест ва ижодий (касбий) имтиҳонлари, магистратура (клиник ординатура) босқичига қабул имтиҳон жараёнларини imtihon.edu.uz платформаси орқали онлайн намойиш этиш йўлга қўйилди.
Унда республиканинг турли ҳудудларида очиқ ва ёпиқ иншоотларда бўлиб ўтаётган тест жараёнлари, ижодий имтиҳонлар ва суҳбатларни тўғридан-тўғри кузатиб бориш мумкин.
Шунингдек, мазкур платформа орқали республикадаги ёки хориждаги ОТМдан республикадаги давлат ОТМга ўқишни кўчириш истагини билдирган талабалардан олинадиган имтиҳонлар ҳамда хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олишда талабгорлардан олинадиган тест синовлари ҳам эфирга узатилиб борилади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина аскарлари Зеленскийнинг баёнотига кутилмаган муносабат билдиришди
Қирғизистон президенти масжидда намоз ўқиб, ифторлик берди
Хитой ТИВ: АҚШ дунёдаги энг йирик дезинформация манбаи
Исроилда минглаб одамлар гаровга олинганларни озод қилишни талаб қилди
103 ёшли италиялик аёл ҳайдовчи жаримага тортилди
Пермдаги сайлов участкасида портлаш юз берди
Таэквондо. Ўзбекистон миллий жамоаси Париж-2024 Олимпиадасига тўлиқ таркибда боради
Александр Лукашенко: “Россиядаги сайлов натижалари Ғарб аралашуви устидан ғалаба қозонди”