23:20 / 31.07.2021
2 255

МИБ Тошкент вилояти: эҳтиёжманд фуқароларга 28,5 млрд. сўм маблағлар йўналтирилди


Жорий йилнинг 31 июль куни, Бюронинг Тошкент вилояти бошқармаси томонидан 2021 йилнинг ўтган даври мобайнида Мажбурий ижро бюроси Тошкент вилоят бошқармаси томонидан амалга оширилган ишлар ва соҳадаги янгиликлар бўйича брифинг тадбирида бошқарма бошлиғи ўринбосари Бекзод Менглиев фаолиятда амалга оширилган ишлар ҳақида ахборот берди.

Брифингда маълумот берилишича, Бюро органлари ташкил этилганидан буён ҳозирга қадар Тошкент вилояти бошқармаси томонидан 15 трлн. 623 млрд. сўмлик ҳужжатларнинг ижроси таъминланган.

Мисол учун, жорий йилнинг ўтган 6 ойи давомида Бюронинг Тошкент вилояти бошқармаси ва унинг туман-шаҳар бўлимлари томонидан, жами 4 трлн. 410 млрд. сўмлик ижро ҳужжатларининг ижроси тамомланиб, шундан 1 трлн. 208 млрд. сўмлик 104 минг 649 та ижро ҳужжатлари амалда ундирилиши таъминланган.

Брифингда яна бир долзарб масала алимент ундирувлари билан боғлиқ ижро ишларига тўхталиб ўтилди.
Жамиятимизда оила қадриятларига юзаки ёндашиш, эр-хотиннинг ўзаро келишмовчиликлари оқибатида ажрашиб кетиш ҳолатлари йилдан йилга ўсиши натижасида – алиментга оид ижро ҳужжатлари сони кескин ортмоқда.

Мисол учун, 2017 йил 6 ойигача бўлган даврда тугатилган суд департаментнинг вилоят иш юритувида 21 минг 677 та алимент ундириш ҳақидаги ишлар мавжуд бўлган.

Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, ўтган тўрт йил мобайнида алимент ишлари сони 6 минг 364 тага ортган.
Оқибатда 78 минг 82 та мурожаатларнинг 48 минг 96 таси, яъни 61 фоизи алиментга оид масалаларга тўғри келмоқда.

Мавжуд муаммоларга ўзгача ёндашиб, алимент ундириш билан боғлиқ ижро ҳужжатлари юзасидан алоқадор ташкилотлар билан оилаларни ўзаро яраштириш ишларига эътибор қаратилмоқда.

Натижада, жорий йил давомида Тошкент вилоятида 1 956 нафардан ортиқ оилалар яраштирилган.
Бундан ташқари вилоятда жами 8 646 нафар алимент тўловчилар ўзини ўзи банд қилиниши таъминланган.
      
Давлатимиз раҳбарининг 24.11.2020 йилдаги “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6118-сонли Фармонининг 12-бандига асосан эҳтиёжманд аҳолини қўллаб-қувватлаш учун жорий қилинган “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларни қўллаб қувватлаш учун 28,5 млрд. сўм маблағлар йўналтирилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » МИБ Тошкент вилояти: эҳтиёжманд фуқароларга 28,5 млрд. сўм маблағлар йўналтирилди