09:51 / 01.08.2021
2 316

Тошкентда аёлга куч ишлатиб, сочидан тортган эркак видеоси юзасидан маълумот берилди

Тошкентда аёлга куч ишлатиб, сочидан тортган эркак видеоси юзасидан маълумот берилди

Ижтимоий тармоқларда эркак киши томонидан бир аёлга куч ишлатилаётгани акс этган видеотасвир тарқалди. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ томонидан текширув ўтказилган.

Қайд этилишича, 2021 йилнинг 30 июль куни тахминан соат 11:00 ларда 1986 йилда туғилган Х.Ф. ўзининг турмуш ўртоғи 1991 йилда туғилган М.О. билан бирга Учтепа тумани Чўпонота кўчасида кетаётган вақтида ўзаро гап талашиб жанжаллашиб қолган.
Оқибатда Х.Ф. турмуш ўртоғи М.О.га нисбатан куч ишлатиб, сочидан тортган. Мазкур ҳолат юзасидан М.О. ички ишлар органларига мурожаат қилмаган.

Учтепа тумани ИИО ФМБ хотин-қизлар масалалари бўйича инспекторлар томонидан ўтказилган профилактик суҳбат жараёнида М.О. турмуш ўртоғига нисбатан ҳеч қандай эътирозлари йўқлигини, 2 нафар фарзанди борлигини ва ўзаро ярашиб олишганини маълум қилиб, ҳимоя ордери олишдан бош тортган.

Х.Ф. қилган ишидан пушаймонлигини, жаҳл устида турмуш ўртоғига куч ишлатганини ва турмуш ўртоғи билан ярашиб олганини маълум қилган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Учтепа тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Жамият » Тошкентда аёлга куч ишлатиб, сочидан тортган эркак видеоси юзасидан маълумот берилди
[/banner_pushhouse