Қашқадарё вилоятининг Қарши туманида яшовчи фуқаро шериклари билан банкирларни калтаклагани маълум бўлди. Бу ҳақда bankers.uz сайти хабар берди.
Таъкидланишича, Қарши туманида яшовчи фуқаро Эркин (барча исмлар ўзгартирилган) 2020 йил «Универсалбанк»дан жами 350 миллион сўм кредит олган. Банк ходимлари кредит сўндириш графигига мувофиқ, фуқарога июль ойи учун 23 миллион сўм тўлаши лозимлигини тушунтириш учун унинг яшаш уйига борган. Туманнинг «Файзобод» маҳалласида яшовчи фуқаро эса шериклари билан беш нафар банк ходимини уриб, уларга тан жароҳати етказган.
Нашр журналисти билан боғланган жабрланувчиларнинг бири ҳозирда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Қарши филиалида даволанаётганини билдирган.
Қўшимча қилинишича, банк ходимлари ушбу ҳолат юзасидан Қарши тумани ИИБга мурожаат қилган. Мурожаат натижасида туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими мазкур ҳолат юзасидан суд тиббий экспертиза тайинлаган.
Вазиятни изоҳлаган вилоят ИИБ ахборот хизмати раҳбари Ирода Расулова вазият бўйича қўшимча маълумот беришини маълум қилган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Байден талабаларнинг норозилик намойишлари унинг Исроилга нисбатан сиёсатини ўзгартирмаслигини айтди
Бекхэм Роналдуни “Интер Майами”га олиб келиш бўйича иш бошлади
Ўзбекистон ва Италия ҳашаматли сайёҳлик поездини йўлга қўяди
Усмон Тошев: "Олимпиадага чиққанимиздан 20 дақиқа ўтгач, кўплаб жамоалардан таклифлар тушди"
«Зики эски шаҳар» лақаби билан танилган Лутфулла Умаровга суд ҳукми ўқилди
Вашингтондаги мактабда отишма содир бўлди
Россияда ўзбекистонлик қул савдогари қўлга олинди
Москвада "Фалуньгун" сектаси тарафдорлари қўлга олинди